Pay. Apr 25th, 2024

Bo'lim: Янгиликлар

Қўқон шаҳрида мутасаддиларга ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш юзасидан вазифалар белгилаб берилди

Маруфжон Усмонов масъулларга "Яшил макон" лойиҳасининг баҳорги мавсумига тайёргарлик доирасида агротехник ишларини олиб бориш, марказий кўчаларни ободонлаштириш, сой бўйларини кўкаламзорлаштиришга ландшафт дизайнерларини жалб этиш юзасидан кўрсатмалар берди.

Маруфжон Усмонов Қўқон аэропортида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди

2100 метр узунликдаги учиш-қўниш йўлагига асфальт қопламаси ёткизилмоқда. Аэропорт ҳудудига олиб келувчи янги йўл ва самолётларга чиқиш майдонида текислаш ишлари ниҳоясига етказилмоқда.

Қўқондаги 4-давлат умумий ўрта таълим мактабида таълим самарадорлигини ошириш чоралари кўрилмоқда

Айни пайтда шаҳримиздаги барча мактаблар Қўқон шаҳар ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан ўрганилмоқда. Аниқланган камчиликлар мактаб жамоаси, мутасаддилар иштирокида муҳокама этилиб, таълим сифатини ошириш чоралари кўрилмоқда.

Қўқон шаҳар ҳокими Мудофаа бўлимидаги тибиий комиссия фаолияти билан танишди

Қўқон шаҳар ҳокими тиббий ходимлар билан мулоқот қилиб, мавжуд муаммо ва камчиликлар билан қизиқди. Мутасаддиларга тиббий кўрикни юқори савияда ташкил этиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Қўқонда Алишер Навоийнинг 583 йиллиги муносабати билан адабий-бадиий тадбирлар ўтказилмоқда

Адабий-бадиий тадбирда Алишер Навоий шеърларига басталанган ғазаллар, бобокалонимиз ҳаёти ва ижодига оид саҳна кўринишлари томошабинлар эътиборига ҳавола этилиб, мавзуга доир беллашув ва викториналар ўтказилди.

Қўқон шаҳридаги “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази биноси кўркам кўринишга келтирилмоқда

Маруфжон Усмонов "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази биносини таъмирлаш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишиб, мутасаддиларга ишларни сифатли қилиб, ўз вақтида ниҳоясига етказиш бўйича кўрсатмалар берди.