Давлатимиз раҳбарининг фуқароларнинг ижтимоий муаммоларини хонадонбай ҳал этиш борасида олға сурган ташаббуслари доирасида Маруфжон Усмонов фуқароларнинг муаммоларини хонадонбай ўрганиб, ҳал этмоқда.
Хусусан, маҳалла тизими мутасаддилари, «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази масъуллари иштирокида ижтимоий муҳофазга муҳтож фуқаролар хонадонида бўлиб ўтган мулоқотлар чоғида Маруфжон Усмонов аҳолининг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш чораларини кўрди.
Эҳтиёжманд, ногиронлиги бор фуқароларга ижтимоий ёрдам тўпламлари ҳам етказилиб, кўтаринки кайфият баҳшида этилди.