«Мактабгача таълимда халқаро тажрибалар ва замонавий ёндашувлар» мавзусидаги конференция шаҳримизда мактабгача таълим тизимида халқаро тажрибаларга асосланган илмий ёндашувларни амалиётга жорий этиш, ушбу соҳадаги илм фан вакиллари ўртасида ўзаро тажриба алмашиш мақсадида ташкил этилди.
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов педагогика фанлари доктори, академик Холбой Ибраимов ва хорижий иштирокчиларни қутлаб, “ХЎҚАНДИ ЛАТИФ – ГЎЗАЛ ХУЛҚ ВА МАЪНАВИЯТ ШАҲРИ” “ҚЎҚОННИНГ ГЎЗАЛ ТАРБИЯ АНЪАНАЛАРИНИ ТИКЛАЙМИЗ!” Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти ва Қўқон шаҳар ҳокимлигининг мавзусида илмий-маърифий ҳамкорлик ташаббуси хусусида маълумот берди.
Конференцияда маҳаллий ва хорижий маърузачилиларнинг мактабгача таълим соҳасини ривожлантириш бўйича илмий асосланган изланишлари, ёшларнинг онггини юксалтириш бўйича маълумотлар ўқиб эшиттирилиб, мавзуга доир масалалар муҳокама этилди.