Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Shan. Dek 7th, 2024

Жонажон Ўзбекистонимизнинг ҳар бир шаҳри ўзининг бетакрор жозибасига, маънавий-ахлоқий анъаналарига эга. Шундай шаҳарларимиздан бири – қадимий ва навқирон Қўқондир. Қўқон ўзининг бетакрор тарихи ва маданиятига эга. Шаҳар асрлар давомида ҳунармандлик, санъат ва маданият борасида водийда лидерликни қўлдан бермай келмоқда.

Қўқон шаҳрининг номи ҳақида бир неча қарашлар бор. Шулардан бири Хўқанд. Бу ном икки сўздан иборат. Бири – “хў”(муомала, хулқ, одоб) ва иккинчиси – қанд. Бу икки сўзнинг бирикмасидан Хўқанд, яъни “муомаласи, хулқи, одоби қанддек ширин одамлар яшайдиган шаҳар”, деган маъно очилади.

Бугунги кунда муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуслари билан миллий маданиятимизни, ёшлар тарбиясини яхшилашга мислсиз эътибор қаратилмоқда. Янгидан янги ташаббуслар ўртага ташланмоқда.

Қўқон яна ўзининг қадимий шон-шуҳратини тикламоқда. Мана шунда улуғ ислоҳотлар даврида Қўқоннинг бетакрор, “муомаласи, хулқи, одоби қанддек ширин одамлар яшайдиган шаҳар” сифатидаги маданий мақомини, шарафини тиклаш учун барча имкониятлар мавжуд. Т.Қ.Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти ва Қўқон шаҳар ҳокимлиги “Қўқоннинг гўзал тарбия анъаналарини тиклаймиз!” деган маърифий ташаббусни ўртага ташлайдилар.

Ҳамкорлик асосида “Хўқанди латиф – гўзал хулқ ва маънавият шаҳри” Дастурини ишлаб чиқиш.

Дастур асосида Қўқоннинг 2000 йилдан ортиқ миллий тарбия маданияти анъаналарини ўрганиш мақсадида этнопедагогик экспедиция ташкил этиш.
Қўқон шаҳрида миллий тарбия маданиятининг мазмуни, шакл, метод, восита, аньана ва маросимлари картотекасини яратиш, паспортлаштириш.
“Хўқанд одоби” мавзусида ҳаётнинг турли вазиятлардаги хулқ намуналари моделларининг лайфхаклари, шарҳли видеотекасини яратиш.
Маҳаллалар орасида “Қўқоннинг гўзал тарбия анъаналарини сақлаб қолган маҳалла(оила)” шаҳар танловини ўтказиш.

Миллий тарбиямизнинг гендер хусусиятларини очиб бериш мақсадида Қўқон шаҳар нуронийлари, маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда “Қўқонда йигитлар тарбияси”, “Қўқонда қизлар тарбияси” мавзуларида китоблар тайёрланади.

Республикамиз қадриятларининг ўзига хос хусусиятларидан қелиб чиқиб “Кўқон тажрибаси” асосида “Миллий либос – оиланинг муҳим тарихий қадрияти” мавзусида халқаро Форум ўтказиш.

“Қўқон тарбияси” номли ижтимоий-педагогик платформа ташкил қилиш ва замонавий ёшларни Қўқоннинг қадимий, тарих синовларидан ўтган тарбия маданиятини тарғиб қилиш.

Республика миқёсида “Миллий тарбиянинг ҳудудий анъаналарини ўрганишнинг илмий-методик масалалари” мавзусида илмий-методик конференциялар жадвалини ишлаб чиқиш ва ҳудудлар кесимида ўтказишни йўлга қўйиш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 мартдаги “2022 йилда туризм ва маданий мерос объектлари инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 110-сон қарорини ижросини таъминлаш бўйича “Кўқон тажрибаси” асосида умумий ўрта таълим муассасаларда “Очиқ осмон остидаги музей” механизмини жорий этиш ва республика мактабларида оммалаштириш.

Қўқон педагогика университетида “Миллий тарбиянинг ҳудудий анъаналари: Қўқон шаҳрининг фарзанд тарбияси бўйича анъаналарини ўрганиш, замонавийлаштириш ва жорий қилишнинг долзарб вазифалари” мавзусида республика илмий-методик конференциясини ўтказиш.

“Кўқон тажрибаси” асосида умумий ўрта таълим муассасалари ўқитувчиларининг инклюзив таълимга тайёрлаш, уларнинг инклюзив компетентлигини ривожлантиришнинг замонавий технологиялари “Меҳр технологияси”, “Очиқ осмон остидаги мактаб” жорий қилиш.

Click to listen highlighted text!