Chor. Iyun 26th, 2024

Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ва Қўқон университети ҳамкорлигида ўтказилган меҳнат ярмаркасида талаба ёшларга меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича бўш иш ўринлари таклиф этилди.

Ярмаркада давлат идоралари билан бир қаторда Қўқон шаҳрида фаолият юритаётган йирик корхоналар ҳам қатнашдилар. Ёшларга доимий иш ўринлари қатори дарсдан ташқари вақтларда даромад олиш имкониятлари ҳам таклиф этилди.

Айни пайтда мавжуд иш ўринлари, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар ва таълим йўналишлари бўйича Қўқон меҳнат бозори эҳтиёжлари билан боғлиқ маълумотлар пештахталарда маълумот кўринишида тақдим этилиб, ёшларнинг яқин келажакдаги касбий режаларини шакллантиришга кўмак берилди.