Shan. Apr 27th, 2024

Ушбу таклиф Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Хабибжон Сирожиддинов томонидан Қўқон шаҳрида ўтказилган тадбиркорлар қабулида билдирилди.

Маълумот учун: Драг-рейсинг иккита автомобилда 402 метр масофага спринт беллашувидир. Сўнгги бор Ўзбекистонда драг-рейсинг бўйича чемпионат Пскент шаҳрида ўтказилди.

Қабулда тадбиркорларга имтиёзли кредитлар ажратиш, ер майдонлари билан таъминлаш, давлат идоралари билан тузилган шартнома маблағларини ундириш каби ўнлаб масалалар кўриб чиқилди. Жойида ҳал этилмаган масалалар юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берилиб, ижроси Хабибжон Сирожиддиновнинг назоратига олинди.

Хусусан, битта мусобақада 50 миллион сўмгача даромад келтирадиган драг-рейсинг аренасини барпо этиш таклифи мутасаддилар томонидан ўрганилади.