Chor. May 22nd, 2024

Маруфжон Усмонов хориждаги нуфузли олий таълим муассасаларига киришга муяссар бўлган ўқувчилар билан мулоқотда бўлиб, мутасаддиларга иқтидорли ёшларнинг тажрибасини шаҳримиз мактабларида кенг тарғиб этиш бўйича кўрсатмалар берди.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, ўтган ўқув йилида мактабнинг барча битирувчилари олий таълим муассасаларига қабул қилинди. Айни пайтда бу ерда таҳсил олаётган 20 нафар ўқувчилар инглиз тили бўйича IELTS сертификатларига эга бўлди. Маруфжон Усмонов ўқувчилар томонидан тўгаракларда ясалган ҳунармандчилик намуналари билан танишиб, театр студияси спектаклини томоша қилди. Химия, биология, физика лабораторияларида ёшлар томонидан олиб борилаётган изланишлар билан танишиб, ёшларнинг билимларини синаб кўрди.

Қўқон шаҳар ҳокими кутубхонада таклиф этилаётган адабиётларни ҳам кўздан кечириб, мутасаддиларга кутубхонани хорижий тажриба асосида янги жихозлар билан таъминлаш юзасидан кўрсатмалар берди. Ёшлар билан самимий суҳбат қурган Маруфжон Усмонов мақсад сари оғишмай интилиш, билимларни пухта эгаллаш, уларни амалиётда қўллай билиш хусусида ўз мулоҳазаларини билдирди.