Ҳоким кубоги учун ўтказилган билимлар беллашувининг тантанали очилиш маросимига Маруфжон Усмонов ҳам ташриф буюрди.
Қўқон шаҳар ҳокими мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан таълим самарадорлигини ошириш, ёшларнинг сифатли билим олишлари учун муносиб шарт-шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида тўхталиб ўтди.
«Ихтисослаштирилган Президент мактаблари мамлакатимизда ёшларга таълим соҳасида яратилаётган шароитларга ёрқин мисол бўлади», деди Маруфжон Усмонов.
Шаҳар ҳокими хориждаги нуфузли олий таълим муассасаларига киришга муяссар бўлган 2-ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари билан ҳам мулоқотда бўлиб, мутасаддиларга иқтидорли ёшларнинг тажрибасини шаҳримиз мактабларида кенг тарғиб этиш бўйича кўрсатмалар берди.