Shan. Apr 27th, 2024

Қўқон шаҳридаги Президент Халқ қабулхонаси мудири Зикрилло Рўзматов, мурожаатлардаги масалаларга алоқадор масъуллар, маҳалла тизими мутасаддилари иштирокида ўтказилган қабулда Маруфжон Усмонов фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиб, ижобий ҳал этиш чораларини кўрди.

24-“Темирйўлчи” маҳалласида Қўқондаги Президент Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар бўйича ўтказилган қабулга турли муаммолари билан атроф-ҳудудлардаги аҳоли, ишга жойлашиш ва тадбиркорлик билан шуғулланишга иштиёқи йўқ, ижтимоий муаммолари билан Қўқон шаҳар ҳокимлигига мунтазам равишда мурожаат қиладиган фуқаролар ҳам ташриф буюриб, ҳоким билан мулоқот қилдилар.

Давлатимиз раҳбарининг олға сурган ташаббуслари доирасида эҳтиёжманд аҳолига бўш иш ўринлари, субсидия ва кредит асосида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш имкониятлари таклиф этилди.

Саломатлиги тиклаш бўйича қилинган мурожаатлар юзасидан маҳалла тизими мутасаддиларига ижтимоий рўйхатлар имкониятидан фойдаланиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Тасвирчи: Умиджон Исмоилов