Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ва секторлар раҳбарлари маҳалла тизими мутасаддилари, давлат идоралари раҳбарлари, банклар ва фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш бўйича масъул идоралар вакилларига аҳолининг ижтимоий муаммоларини “хонадонбай” ўрганиш, масалаларни маҳалланинг ўзида ҳал этиш, маҳаллаларда фуқаролар учун кўп иш ўрини яратишга имкон берадиган драйвер соҳаларни ривожлантириш, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини ошириш, сансалорликнинг олдини олиш бўйича кўрсатмалар бердилар.
“Қўқон шаҳар ҳокимлиги ва Қўқондаги Президент Халқ қабулхонасига келиб тушаётган мурожаатлар маҳалла тизими мутасаддилари самарасиз фаолиятининг кўрсаткичидир. Барча ваколатларга эга маҳалла тизими мутасаддилари сансалорлик қилмасдан фуқаролар муаммоларини “қўлидан еталаб юриб” ҳал этиши шарт”, деди Маруфжон Усмонов.
Масалани ичига кирмасдан, “Мендан кетгунча, эгасига етгунча” фикри билан иш кўрадиган раҳбарларга тегишли чоралар кўрилиши таъкидлаб ўтилди