Байналминал жангчилар ветеранлари иштирокида ўтказилган тадбирда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Маруфжон Усмонов байрамона безатилган дастурхон атрофида тўпланган ветеранлар олдида нутқ сўзлаб, давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган тинчликпарвар сиёсат, ёшларни Ватанга садоқат, фахрийларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, таълим-тарбия масалаларига тўхталиб ўтди.
Афғон уруши қатнашчиларига кўрсатиб келаётган ғамхўрлиги учун Қўқон шаҳар ҳокимига МДҲ давлатлари байналминал жангчилар уюшмаси раҳбарининг Миннатдорчилиги тантанали равишада топширилди.
Ветеранлар, нуронийлар мамлакатимизда ҳукм сураётган тинч-осойишта ҳаёт, фахрийларимиз босиб ўтган оловли йўллар хусусида фикр юритдилар.
Тадбирда бадиий дастур намойиш этилиб, миллий куй-қўшиқлар ижро этилди.