Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси ва Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ҳамкорлигида тузилган режа асосида ўтказилган медиа-тадбирда журналистлар Қўқон шаҳрида туризм ва туризм инфраструктурасини ривожлантириш борасида, хусусан Қўқон аэропортида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишдилар.
Май 5 ва Фарғона вилоят телевидениеси ижодкорларига қурилиш объектлари намойиш этилиб, мутасадди раҳбарлар билан интервьюлар ташкил этиб берилди.