Yak. Apr 28th, 2024


Айни пайтда улкан қурилиш майдонига айланган ҳудудга янги транспорт йўли барпо этилмоқда. Шағал қопламаси тўшалиб, асфальт қопламасини ёткизиш учун шай ҳолатга келтирилмоқда.

Йўловчиларни қабул қиладиган терминал қурилмасининг монта

жи ниҳоясига етказилиб, профиллар ўрнатилмоқда. Электр ва сув тармоқлари монтажи олиб борилмоқда.

Аэропорт эҳтиёжлари ва кўкаламзор майдонларни сув билан таъминлаш учун дренаж сув қувури қазилмоқда. Қувур яқинида улкан ёпиқ сув ҳавзалари, ёнғин хавсизлигини таъминлаш учун хизмат қилади.

Бундай стратегик объектда электр таъминоти масаласи ҳам муҳим аҳамиятга эга. Юқори кучланишли кабеллар ер остидан ўтказилиб, қурилмаларга қадар тортиб келинмоқда. 1 мартга қадар ниҳоясига етказилиши кутилаётган қурилиш ишлари уч сменада туну-кун 24 соат режимида олиб борилмоқда.