Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Pay. Dek 5th, 2024

Семинарда давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган «2024 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастури тўғрисида»ги қарорида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш иштиёқида бўлган фуқароларни моддий қўллаб-қувватлаш, гаровсиз имтиёзли кредитлар билан таъминлаш бўйича назарда тутилган қулайликлар хусусида батафсил маълумот берилди.

Қўқон шаҳридаги маҳаллаларда фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари, банклар ва иқтисодий комплекс мутасаддилари учун ўтказилган семинарда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат активларини бошқариш ва Маҳаллабай ишлаш агентликлари, Халқ банки, Бизнесни ривожлантириш банки ва Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш маркази мутасаддилари иштирокчилар билан мулоқот қилиб, семинар мавзуси юзасидан қизиқтирган саволларига жавоб бердилар.

Click to listen highlighted text!