Оила ва хотин қизлар бўлимининг ҳисобот йиғилишида 2023 йилда соҳада амалга оширилган ишлар таҳлил этилиб, жорий йилдаги мақсад ва вазифалар юзасидан кўрсатмалар берилди.
Хусусан, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, хотин қизларнинг фоллигини ошириш, ижтимоий муаммоларини ҳал этиш, бандлигини таъминлаш, саломатлигини асраш ва репродуктив саломатлик, маънавий дунёқарашини юксалтириш кун тартибидаги асосий масалалар бўлди.
Маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари, ИИБ, Аёлларни реабилитация қилиш маркази, «Оқила аёллар» ҳаракати аъзолари ва хотин-қизлар масалаларига алоқадор бошқа идора-ташкилотлар мутасаддилари иштирокида ўтказилган мулоқот чоғида барча масъул идорларнинг ҳамкорликдаги самарали фаолиятини ташкил этиш масалалари муҳокама этилди.