Yak. May 19th, 2024

GIZ (Gesellschaft für Internationale Zusammenarbeit) Ўзбекистонда 1992 йилдан бери иқтисодий тарққиёт, соғлиқни сақлаш ва самарали бошқарув соҳаларида фаолият олиб боради (https://www.giz.de/en/worldwide/364.html).

 

Карл Хайнц бошчилигидаги делегация аъзолари билан олиб борилган музокараларда Қўқон шаҳрида туризм ва туризм соҳасида тадбиркорликни ривожлантириш, ёшларнинг стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик субъектлари вакилларининг малакасини ошириш каби кўплаб масалалар муҳокама этилди.

 

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, айниқса, туризм, ва туризм менеджменти соҳаларидаги ҳамкорлик борасида катта қизиқиш билдириб, ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга ошириш учун барча шароитлар яратиб берилишини таъкидлаб ўтди.

 

Маруфжон Усмонов Қўқон шаҳрининг иқтисодий ва инвестицион салоҳияти, малакали кадрлар таъминоти масалаларига ҳам тўхталиб ўтиб, ўзаро ҳамкорлик самарали бўлишига ишонч билдирди.