Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов “Мехрижон” хусусий мактабининг тантанали очилиш маросими ва “биринчи қўнғироқ” тадбирида иштирок этди.
Шаҳар ҳокими ва мутасадди раҳбарлар шаҳар бош имом-ҳатиби билан Қуръон тиловат қилдилар, янги мактабга ривож ва муваффақиятлар тилаб, дуо қилинди.
Бугун 20 нафар биринчи синф ўқувчилар таълим олишни бошлаган даргохда рус тилида дарс берилади. Инглиз ва араб тиллари чуқурлаштирилган тартибда ўқитилади.
Биринчи қўнғироқ тадбирида шаҳар ҳокими давлатимиз раҳбари томонидан таълим соҳасига қаратилаётган юксак эътибор туфайли надавлат таълим даргоҳлари сони ҳам тобора кўпайиб, ривожланиб бораётганини таъкидлаб ўтди. Янги ҳаётга илк қадам қўяётган биринчи синф ўқувчиларининг ўқишларида муваффақиятлар тилади.
Шаҳар ҳокими синфхоналар, таълим даргохида яратилган шароитлар билан танишиб, барча ўқувчиларга Президент совғаларини топширди.