Yak. Apr 28th, 2024

Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари ва Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ўртасида ўтказилган музокараларда Қўқон шаҳрида инглиз тилини энг юқори савияда ўқитишни ташкил этиш, ACCESS microscholarship program дастури доирасида эҳтиёжманд оилалар фарзандларини бепул инглиз тилига ўқитиш масалалари муҳокама этилди.

 

Қўқон давлат педагогика институтида ўтказилган учрашувда шаҳар ҳокими меҳмонларга давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда чет тилларини, хусусан инглиз тилини ўқитишга қаратилаётган юксак эътибор, Қўқон шаҳрининг бой маданияти ва тарихи, иқтисодий салоҳияти хусусида маълумот берди.

 

Учрашувда институт ректори Дилнозахон Ходжаева ҳам иштирок этиб, таълим муассасида инглиз тилини ўқитиш борасида ўзаро ҳамкорлик масалаларига тўхталиб ўтди.