Jum. Apr 19th, 2024

Ушбу мақсадда 7-болалар мусиқа мактабида ташкил этилган тадбирда шаҳар ИИО ФМБ вояга етмаганлар билан ишлаш бўлими мутасаддилари ёшларга ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қўл уришнинг аянчли оқибатлари хусусида сўзлаб бердилар.

Учрашувда шаҳримизда ёшларга совуқ қурол сотишнинг олдини олиш, давоматни таъминлаш юзасидан ички ишлар ходимлари ва телевидение ҳамкорлигида тайёрланган видео лавҳа намойиш этилди. Лавҳада кўтарилган мавзулар ёшлар билан атрофлича муҳокама этилиб, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни келтириб чиқарувчи сабаблар, уларнинг олдини олиш йўллари ҳақида маълумот берилди.

Хусусан, муҳтарам Юртбошимиз томонида олға сурилган, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга қаратилган бешта муҳим ташаббуси ёшларни ҳар томонлама баркамол, етук инсон қилиб тарбиялашда қандай аҳамиятга эга эканлиги ҳаётий мисоллар ёрдамида кўрсатиб берилди.