Jum. Apr 19th, 2024

Бино барча замонавий талабларга жавоб беради. Филиалда 1 200 дан ортиқ юридик ва якка тартибдаги тадбиркорларга хизмат кўрсатилмоқда. Бундан ташқари 10 мингдан зиёд жисмоний шахсларга кредитлар ажратилди, 5 мингдан ортиқ мижозларимизда банк пластик карталар бор. Қўқон шаҳрига туташ 7 та туман аҳолисига хизмат кўрсатамиз. Шунингдек, ҳозирда туман марказларида банк хизмат кўрсатиш тармоқлари ҳам қурилмоқда.

Очилиш маросимида Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов ҳам иштирок этиб, мамлакатимизда Президентимиз томонидан банк соҳасини ислоҳ қилиш ва жахон талаблари даражасига олиб чиқиш борасида амалга оширилаётган саъйи ҳаракатлар хусусида сўзлади. Банк ҳодимларини янги бино билан муборакбод этиб келгуси фаолиятларида муваффқақиятлар тилади.

Айни вақтда банкда 60 нафар ходим хизмат қилмоқда. Эндиликда банк филиалида замонавий форматлардаги “back office”, “front offise” лар ҳам мижозларга хизматига мунтазир бўлади.