Dush. Apr 22nd, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов “Обод маҳалла” давлат дастури ижроси юзасидан ўтказилган кунлик тонгги штаб йиғилишида мутасаддиларнинг ҳисоботларини тинглаб, вазифалар белгилаб берди.

 

Махсус комиссиянинг тавсияларига асосан маҳаллаларда эпидемиологик осойишталикни таъминлаш мақсадида Қўқон шаҳар Санитария-эпидемиология осойишталиги маркази, ИИО ФМБ, маҳалла фаоллари бир ёқадан бош чиқариб, тарғибот ишларини олиб бормоқдалар. Жамоат жойлари, тўйхоналар, бозорлар, савдо дўконларида карантин қоидаларига амал қилиниши бўйича кенг кўламли ташвиқот олиб борилиб, аҳолига тарғибот материаллари тарқатилди.

 

Аҳолининг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш мақсадида олиб борилаётган ишлар қаторида, “Афғонбоғ” маҳалласида 24 метр оқава тармоғи ўтказилди, “Шалдирамоқ” маҳалласида ичимлик тармоғидаги носозлик бартараф этилди, 57-“Дўстлик” маҳалласида эса юқори кучланишли трансформатор таъмирланди.