Yak. Iyun 23rd, 2024

Фарғона вилоятидаги шаҳар, туманлар ҳокимлари “Муқимий” тарихий-бадиий фильми премьерасини Қўқон шаҳрида томоша қилдилар.

 

Премьера олдидан Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов меҳмонларни Худоёрхон Ўрдаси билан таништириб, Қўқон шаҳрининг қадимги тарихи ва маданияти хусусида сўзлаб берди.

 

Қўқон мусиқали драма театрида бўлиб ўтган “Муқимий” кинофильми намойишидан сўнг ўтказилган муҳокамада Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов ва бошқалар, асосан Қўқон шаҳрида, ўзбек киноижодкорлари томонидан суръатга олинган, фильм борасида ўзларининг илиқ фикрларини билдирдилар.

 

Фильм «Ўзбекфильм» ДУК томонидан, Фотиҳ Жалолов режиссёрлигида суратга олинган бўлиб, асосий ролларни Улуғбек Рустамов, Эгамберди Раҳимов, Адиз Ражабов, Бобур Йўлдошев, Маърифат Ортиқова, Гулруҳ Пирназарова каби актёрлар ижро этган.

 

Қўқон шаҳар ҳокими премьерада иштирок этган фильм ижодкорларига миннатдорчилик изхор этиб, эсдалик совғаларини топширди.