Chor. Iyun 19th, 2024

Байрам тадбирида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Қўқон шаҳар бўлими мутасаддилари, Қўқон шаҳридаги маҳаллалар раислари ва уларнинг ўринбосарлари, маслаҳатчилари ва фаоллари, ички ишлар маҳалла нозирлари иштирок этдилар.

 

Тантанали маросимда Қўқон шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги шаҳар бўлими бошлиғи Бурхонжон Мамажонов Президентимизнинг маҳалла тизими ходимларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.

 

Тадбирда Қўқон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари раҳбарлари ҳам маҳалла тизими вакилларини касб байрами билан қутлаб, келгуси фаолиятларига улкан муваффақиятлар тиладилар. Ўз соҳасида хизматдошларига ўрнак бўлаётган, фидоийлик билан меҳнат қилаётган ходимларга Қўқон шаҳар ҳокимлигининг Ташаккурномалари ва эсдалик совғалари топширилди.

 

Меҳмонлар учун байрамона дастурхон ёзилиб, концерт дастури намойиш этилди.