Шаҳар ҳокимлигининг Фаоллар залида Қўқон шаҳрида содир бўлаётган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни сабабларини аниқлаш, муҳокама қилиш ва олдини олишга қаратилган кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.
Шаҳримизнинг таълим муассасалари, маҳаллалари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ўтган йиғилишни Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов олиб борди.
Шаҳар ҳокими содир бўлган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳақида сўзлар экан, айрим холларда профилактика ишлари, таъсири нуқтаи назаридан, ниҳоясига етказилмагани, балки ўзидан соқит қилиш мақсадида ўтказилгани яққол кўриниб турганини таъкидлаб ўтди. Йиғилишда ўтган даврда шаҳримизда содир бўлган жиноятларга сабаб бўлган омиллар, ҳуқуқ-тартибот идоралари, маҳаллалар фаолияти таҳлил этилди. Ўз вазифасига совуққонлик билан қараган, жиноятчиликка йўл қўйиб берган мутасаддиларга чоралар кўрилди.
Жиноятчиликни олдини олиш борасида шаҳар прокурори Жаҳонгир Фозилов, шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи Илҳомжон Сотволдиевларнинг ҳам таклифлари тингланди.