Chor. May 22nd, 2024

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси кафедра мудири, социология фанлари доктори Мансур Бекмуродов томонидан Қўқон шаҳридаги ўрта ва бошланғич таълим муассасалари мутасаддилари учун ўтказилган семинарда маънавий муҳитни яхшилаш, таълим самарадорлигини ошириш, ёшларнинг маънавиятини юксалтириш борасидаги ишлар самарадорлиги ошириш юзасидан амалий кўникмалар берилди.

Тадбирда иштирок этган Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Ота-оналар Кенгашлари фаолиятини фаоллаштириш, хусусан ота-оналарни таълим жараёни назоратига жалб этиш юзасидан кўрсатмалар берди.