Chor. May 22nd, 2024

Ўзбекистон Композиторлар ва бастакорлар уюшмаси ташаббуси билан Фарғона вилояти Маданият бошқармаси билан ҳамкорликда Қўқон шаҳар 7-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган учрашувда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам иштирок этди.

Қўқон шаҳридаги таълим муассасалари, мусиқа ва санъат мактаблари мусиқа фани ўқитувчиларига замонавий ўзбек композиторлари томонидан басталанган куйларни ижро этиш юзасидан маҳорат дарслари ўтказилиб, бу борада чоп этилган янги китоблар тақдим этилди.