Ушбу мавзу шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Ойбек Мамажонов бошчилигида ўтказилган йиғилишда муҳокама этилди. Аҳолини байрам арафасида ва байрам кунлари асосий озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эхтиёжини қондириш, савдо ярамаркаларида ёнғин ҳавфсизлиги, санитария қоидаларига амал қилиниши ва сотиладиган маҳсулотлар сифати асосий мезон этиб белгиланди.
Йиғилишда юқоридаги мақсадларга эришиш учун шаҳримиз бозорлари раҳбарлари, ДСЭНМ, Ёнғин ҳавфсизлиги ва Божхона хизмати вакилларининг вазифалари белгилаб берилди.