Shan. Iyul 20th, 2024

Шаҳримиздаги мактаб-интернатлар кўплаб имконияти чекланган болалар ва ўсмирлар учун ҳам оила, ҳам мактаб, шунингдек мактабдан ташқари таълим-тарбия ўчоғи вазифасини ўтайди. Хусусан, 5-мактаб-интернатда 240 нафар ўқувчилар яшаб, тарбияланадилар, ўқийдилар. (Болаларнинг бир қисми якшанба ва таътилларни ўз уйларида ўтказишади). Бу мактаб-интернатда таълим-тарбия мусиқа, жисмоний тарбия билан узвий боғланган ҳолда олиб борилади.

Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов бир гуруҳ саховатпеша раҳбарлар билан мактаб-интернат тарбияланувчилари ҳолидан хабар олди. Шаҳар ҳокими болалар учун нафақат устоз ва тарбиячи бўлган, балки ота-она ўрнида ҳам ғамхўрлик қилаётган муассаса жамоасига миннатдорчилик билдирди.

Болажонлар томонидан бадиий дастур намойиш этилиб, қизиқиш билан томоша қилинди. Тарбияланувчилар сурдолог-ўқитувчилар, тарбиячилар кўмагида қўшиқлар мазмунини ўз хатти-ҳаракатлари орқали ифодаладилар, рақсларга тушиб, қувончга тўлдилар.