Dush. May 13th, 2024

Шаҳар ҳокимлигининг Мажлислар залида шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов қишки мавсумни беталофат ўтказиш, табиий газ таъминотидаги ноқонуний уланишларнинг олдини олиш, ноқонуний газ сўриш ускуналарини бартараф этиш, ёнғин ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида аҳоли ўртасида олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишларидаги фаоллиги учун Мажбурий ижро бюроси, газ идораси, ва ёнғин ҳавфсизлиги бўлинмасининг бир қатор ходимларини шаҳар ҳокимлигининг ташаккурномалари ва қимматбахо эсдалиқ совғалари билан тақдирлади.

Тақдирлаш маросимида Маъруфжон Усмонов шаҳримизда қишки мавсумни беталофат ўтказишга ҳисса қўшаётган барча соҳа ходимларига ҳамшаҳарларимиз номидан миннатдорчилик изхор этди. Масъул ташкилотларнинг ҳамкорликдаги фаолиятига ва эришган натижаларига юқори бахо берди. Айни пайтда, олдинда хали мавсумнинг энг совуқ кунлари турганини эслатиб, барча масъуллар келгусидаги фаолиятида янада юксак натижаларга эришигига ишонч билдирди.