Қўқон шаҳар ҳокими жанг қилиб, Берлингача етиб Борган Усмоножон Раҳимовга Президент номаларини етказди.
Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Хуршиджон Ахмедов, Қўқон шаҳар Мудофаа бўлими зобитлари, «Нуроний» жамғармаси ва кенг жамоатчилик вакиллари уруш қахрамонидан хабар олдилар.
Президентимизнинг уруш қахрамонига йўллаган шахсий табриги ўқиб эшиттрилганидан сўнг, 20 миллион сўм – миқдоридаги моддий маблағ, ва қимматбахо совғалар тантанали равишда топширилди.
Айни пайтда яқинлари даврасида умргузаронлик қилаётган отахон Ватанга муҳаббат, метин ирода ва фидойлик каби ҳислатларни ўсиб келаётган ёш авлодга ҳам сингдириб келмоқда.
Опоқижон мен ҳам кахрамон бўламан, куч-қувватимни бир кўринг, неваралар ҳозирдан спорт ва жисмоний тарбияга меҳр қўйган.
ЭЪтибор учун Юртбошимизга дуоларда билдириган миннатдор тилакларда юртимизга тинчлик ососйишталик, давлатимиз раҳбарига омонлик сўралди.