Ўзбекистон Бадиий академияси Қўқон шаҳар бўлими ва Қўқон музей-қўриқхонаси ҳамкорлигида ташкил этилган кўргазмада Қўқон шаҳрида яшаб, ижод қилган тасвирий ва амалий санъат намоёндаларининг асарлари, уларнинг ҳаёти ва ижоди билан боғлиқ портретлар намойиш этилди.
Таниқли рассомлар, адабиётшунослар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида иқтидорли ҳамшаҳарларимизнинг мамлакатимиз амалий ва тасвирий санъати соҳаларига қўшган ҳиссаси эътироф этилди.
Айниқса ёшларнинг катта қизиқишига сабаб бўлган кўргазма, амалий санъатнинг турли йўналишлари, ғояларни тимсоллар ёрдамида ифода этиш услублари хусусида янги ғояларни шакллантириш, иқтидор эгаларига ҳурмат, эҳтиром бажо келтириш каби эзгу мақсадларга хизмат қилди.