Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Pay. Okt 10th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Амирий кутубхонасида китобхонлар учун яратилган шароитлар билан танишиб, кутубхоначилар билан мулоқот қилди.

Мулоқот чоғида шаҳар ҳокими мавжуд муаммо-масалаларни ҳам ўрганди. Хусусан кутухбоначиларнинг илтимосига кўра Амирий кутубхонасига бадиий адабиётлардан электрон нусха олиш ускунаси шаҳар бюджети ҳисобидан олиб бериладиган бўлди.

Маруфжон Усмонов интеллектуал баркамол инсонларнинг маскани бўлган кутубхонада шахмат марказини ташкил этиш имкониятларини ҳам ўрганди. Мутасаддиларга кутубхонани шахмат тўгараги учун зарур анжомлар ва малакали мутахассислар билан таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Click to listen highlighted text!