Yak. Apr 28th, 2024

Қўқон 1912 жамоаси, раҳбарият ва муҳлислар билан бўлиб ўтган самимий мулоқот чоғида Маруфжон Усмонов мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан спортни ривожлантириш ва кенг оммалаштиришга қаратилаётган эътибор хусусида маълумот бериб, мавжуд муаммолар билан қизиқди.

Айни пайтда Марказий стадионда кенг қамровли ренновация ишлари олиб борилмоқда, стадиондаги чим янгиланди, машғулотлар учун янги майдон барпо этилмоқда. Футбол клуби раҳбарияти бу борада шаҳар ҳукумати томонидан кўрсатилаётган кўмакни эътироф этиб, ренновация ишларига бағишланган видеороликни иштирокчилар эътиборига ҳавола этди.

Учрашув чоғида ўтган йили олий лигага чиқиши учун атиги бир очко етмай қолган Қўқон 1912 жамоаси навбатдаги мавсумда юқори натижаларга эришиши учун амалга оширилган тайёргарликлар, трансферлар хусусида маълумот берилди.

Ўтган мавсумда жамога мурабиийлик қилган Муҳсин Низомиддинов жорий мавсумда ҳам ўз фаолиятини давом эттириши маълум қилинди. Муҳлисларга жамоага янги қўшилган футболчилар таништирилиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Марказий стадионда олиб борилаётган ишлар ниҳоясига етгунига қадар Қўқон 1912 жамоаси мезбонлик учрашувларини Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида ўтказади. Учрашувларга муҳлислик қилиш истагида бўлган ҳамшаҳарларимиз учун бепул автобуслар ташкил этилади.