Shan. Apr 27th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов “Бахт уйи” тантаналар саройида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган байрам тадбирида иштирок этди.

Маруфжон Усмонов шаҳримиз озодалиги йўлида бетиним меҳнат қилаётган заҳматкаш аёлларни байрам билан муборакбод этиб, самимий тилакларини билдирди.

Байрамона безатилган дастурхон атрофида тўпланган аёл-қизлар учун бадиий дастур намойиш этилиб, миллий куй-қўшиқлар янгради.