Yak. Apr 14th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, Қўқон шаҳар прокурори Улуғбек Ҳамдамов, “Нуроний” жамғармаси Қўқон бўлими раиси Манзур Абдуллаев, Маҳаллалар уюшмаси Қўқон шаҳар бўлими раҳбари Яхъё Расулов, маҳалла билан ҳамкорликда фаолият олиб бораётган давлат идоралари ва муассасалари раҳбарлари, маҳалла фаоллари иштирокида 10-“Ёғ бозори” маҳалласини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилган ишларни муҳокама этди.

Маҳалла фуқаролари вакиллари кенгашида ўз аризасига биноан лавозимидан муддатидан илгари озод этилган Джамшидов Абдуманнон Анварович ўрнига Эшонхонов Ойбек Аббосовични сайлаш масаласи кўриб чиқилиб, очиқ овоз бериш йўли билан Ойбек Эшонхонов 10-“Ёғ бозори” маҳалласи раиси этиб сайланди.

Қўқон шаҳар ҳокими ва кенг жамоатчилик вакиллари Ойбек Эшонхоновни муборакбод этиб, фаолиятида улкан муваффақиятлар тиладилар.