Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Sesh. Okt 15th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, Қўқон шаҳар прокурори Улуғбек Ҳамдамов, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Иродахон Мирзаева ва бошқа масъул раҳбарлар ҳамроҳлигида 37-давлат умумий ўрта таълим мактабида ёшлар учун яратилган шароитлар, ёшларга билим ва тарбия бериш, касб ва ҳунарларга ўқитиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Маруфжон Усмонов касб-ҳунарларни эгаллаётган ўқувчилар билан мулоқот қилиб, мавжуд муаммо ва камчиликлар билан қизиқди.

Хусусан, мактабда ўқитувчилар хонасини ташкил этиш ва жихозлаш, касб-ҳунар устахоналарига тикув дастгоҳлари, замонавий дурадгорлик ускуналарини келтириш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, мактаб ошхонаси ҳам ўрганилиб, давлат-хусусий шерикчилик асосида янги ошхона биносини қуриш, унга қадар фойдаланилмаётган хона ҳисобидан мактаб ошхонасини кенгайтириш, ўқувчиларни иссиқ овқат билан таъминлаш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Мактаб ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Click to listen highlighted text!