Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Chor. Noy 6th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов секторлар раҳбарлари, маҳалла тизими мутасаддилари ва кун тартибидаги масалаларга алоқадор масъуллар иштирокида шаҳримизда содир этилган жиноятларни муҳокама этди.

Муҳокама чоғида жиноятлар содир этилишига йўл қўйган масъуллар фаолиятига баҳо берилиб, бу борадаги ишларни самарали ташкил этиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Йиғилишда, шунингдек, аҳолининг маънавий дунёқарашини юксалтириш, аҳолининг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш, фуқаролар ўртасида солиқларни ўз вақтида тўлаш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш, корхоналарга хорижий сармояларни жалб этиш, тадбиркорларни Қорақалпоғистон Республикаси Бўзатов туманида бизнес билан шуғулланиш учун берилаётган имтизлар хусусида хабардор этиш ва тадбиркорликка жалб этиш бўйича ҳам вазифалар белгилаб берилди.

Click to listen highlighted text!