Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Shan. Noy 2nd, 2024
Қўқон шаҳрида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат даражасини юксалтириш чоралари кўрилмоқда

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Қўқон шаҳрида фаолият юритаётган давлат тиббиёт муассасалари раҳбарлари билан ўтказилган учрашувда аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича вазифалар белгилаб берди.

 

Шаҳар ҳокими тиббиёт муассасаларида қонунда белгиланган хизматларни бепул кўрсатилишини таъминлаш, коррупция, сансалорлик ҳолатларига йўл қўймаслик, беморларга малакали хизмат кўрсатиш, тиббий ходимларни малакасини ошириш, давлат тиббий муассасалари устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш юзасидан кўрсатмалар берди.

 

Йиғилишда Қўқон шаҳар прокурори Улуғбек Ҳамдамов, Қўқон шаҳар Соғлиқни сақлаш бўлими бошлиғи Комилжон Сирожиддинов, депутатлар ва мутасадди раҳбарлар ҳам иштирок этдилар.

 

Маруфжон Усмонов шифохонадаги хўжалик ҳисобидаги реабилитация бўлими билан ҳам танишиб, беморлар билан суҳбатда бўлди.

 

Click to listen highlighted text!