Jum. Mar 29th, 2024
Маруфжон Усмонов қабулда 50 нафар фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқди

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов соат 12:00 дан 15:00 гача, 16:00 дан 23:00 га қадар давом этган қабулда 50 нафар фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқди.

 

Хусусан, Шарифахон Раҳимова, Матлубахон Шомуродова, Каримахон Атабоева, Илмирахон Мадатованинг моддий ёрдам кўрсатиш борасидаги, Мухайё Раҳматованинг уй-жой учун ижара пулини тулаб бериш масаласидаги, Муножатхон Бойтемированинг ўғлининг контракт тўловини тўлаб бериш бўйича, Холматова Муяссархонни ишга жойлашишда ёрдам кўрсатиш борасидаги, Адхамжон Аҳмедовнинг тадбиркорлик фаолияти учун автобекат ажратиш масаласидаги мурожаатлари ижобий ҳал этилди.