Shan. Apr 27th, 2024

Хусусан, 7-Болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган тадбирда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, адабиётшунос олимлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Маруфжон Усмонов давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан мамлакатимизда буюк бобокалонимиз меъросини ўрганишга қаратилаётган эътибор хусусида тўхталиб ўтди.

Адабий-бадиий тадбирда Алишер Навоий шеърларига басталанган ғазаллар, бобокалонимиз ҳаёти ва ижодига оид саҳна кўринишлари томошабинлар эътиборига ҳавола этилиб, мавзуга доир беллашув ва викториналар ўтказилди.