Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Бош прокуратураси мутасаддилари, вилоят ва шаҳар секторлари раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, маҳалла тизими мутасаддилари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида шу кунгача Тошкент вилояти, Тошкент тумани прокурори лавозимида ишлаб келган адлия маслаҳатчиси Назаров Алишер Эркинович Қўқон шаҳар прокурори этиб тайинланди.
Йиғилишда мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш каби соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, бугун давлат идоралари олдида долзарб бўлиб турган масалалар ҳам муҳокама этилиб, масъулларга вазифалар белгилаб берилди.