Dush. May 13th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, соғлиқни сақлаш, таълим, маҳалла тизими мутасаддилари, хотин-қизлар билан ишлаш бўйича масъул идора, ташкилотлар масъуллари иштирокида ўтказилган йиғилишда шаҳримизда бу борада амалга оширилган ишларни таҳлил этиб, мутасаддиларга жойларда аёл-қизларнинг репродуктив саломатлигини таъминлаш, эрта-туғруқларнинг олдини олиш, ушбу мавзуларда аёлларнинг хабардорлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берди.

“Тиббиёт ва маҳалла тизими мутасаддилари она ва бола саломатлиги муҳофазаси йўлидаги ҳамкорликдаги фаол ва самарали фаолиятини мукаммал даражага олиб чиқиши шарт”, деди Маруфжон Усмонов.

Шу билан бир қаторда, таълим-тарбия, одоб-аҳлоқ, аёл-қизларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш, илм ва маърифатга жалб этиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.