Sesh. May 14th, 2024

Ўқувчиларда нотиқлик санъати ва саҳна маданиятини шакллантириш, ижодий ва интеллектуал қобилиятини ривожлантириш, таълим муассасаларида ташкил этилган театр студиялари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш мақсадида ўтказилган танловда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам иштирок этди.

Қўқон шаҳар ҳокими мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан иқтидорли ёшларнинг салоҳиятини намоён этиш, 5 та ташаббус доирасида бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш учун яратилган кенг имкониятлар хусусида тўхталиб ўтиб, кўрик-танлов иштирокчиларини қутлади.

Қўқон шаҳридаги умумий ўрта таълим мактабларининг 10 та жамоаси ўртасида ўтказилган танловдаги чиқишларни Қўқон мусиқали драма театри, шаҳар маданият бўлими қошидаги Халқ театри режиссёрлари, шоир ва драматурглар, Ўзбекстон Санъат ва маданият институти Фарғона минтақавий филиали ўқитувчиларидан ташкил топган хайъат баҳолаб борди.

Танловда ғолибликни қўлга киритган жамоаларга Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Диплом ва эсдалик совғаларини тантанали равишда топширди.