Yak. Apr 14th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов мутасаддиларга 20 март куни бўлиб ўтадиган байрам сайли ва концерт дастурини юқори савияда ўтказиш бўйича вазифалар белгилаб берди.

Умуман олганда, байрам кунлари Ёшлар боғида концерт дастуридан ташқари турли оммавий кўнгилочар тадбирлар ўтказилиши белгиланган. Миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазма-савдоси, дорбозлар томошалари, баҳорги таомлар дегустацияси, спорт ўйинлари, викториналар ўтказилади.

21 март куни ифторлик вақтида халққа ош берилиши ҳам режалаштирилган. Ёшлар боғидаги аттракционлар ҳам байрам кунлари болажонларга оқшомга қадар хизмат қилади. Маруфжон Усмонов тадбирлар ўтказиладиган ҳудуд ва саҳнани кўздан кечириб, Наврўз тантаналарини эсда қоларли қилиб ўтказиш юзасидан кўрсатмалар берди.