Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти директори, академик Холбой Ибраимов бошчилигидаги илмий доиралар вакиллари билан шаҳримизда барча йўналишларда таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, замонавий педагогик технологиялар ва инновацияларни жорий этиш масалаларини муҳокама этди.
Икки кун давомида Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти мутасаддилари шаҳримиздаги мактабгача, ўрта ва олий таълим муассасалари ўқитувчилари билан мулоқот қилиб, замонавий таълим тажрибаларини жорий этиш юзасидан амалий кўникмалар бердилар.