Хусусан, 6-умумий ўрта таълим мактабида «Биз Янги Ўзбекистон келажагимиз» деб номланган бадиий-мусиқий тадбирда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам иштирок этди.
Маруфжон Усмонов Япон таълим тажрибасини жорий этишда юксак натижаларга эришаётган мактаб жамоаси ва ота-оналарни байрам билан муборакбод этиб, самимий тилакларини билдирди. Ушбу янги тизимни жорий этишда яқиндан кўмак бераётган япониялик муалимма ҳам Ўзбекистонлик ўқувчиларнинг билимга бўлган интилиши, одоб-аҳлоқи ҳусусида алоҳида тўхталиб ўтди.
Мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган бадиий дастурда Она-Ватанга муҳаббат, устозларга ҳурмат, миллий анъаналиримзга садоқат ғоялари куй ва қўшиқлар, самимий тилаклар ва табрикларда ўз аксини топди.