Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 37-давлат умумий ўрта таълим мактабида иситиш тизимини назоратдан ўтказиб, ўқувчилар билан мулоқот қилди.
Маълумот учун: 37-мактабда инвестиция дастури доирасида янги ўқув биноси ва спорт зал барпо этилди.
Маруфжон Усмонов ўқувчиларнинг касб-ҳунарларга бўлган қизиқишларини ўрганиб, узлуксиз таълим олишга, мақсад сари интилишга ва бўш вақтларини мазмунли ўтказишга чақирди.
Шаҳар ҳокими мавжуд муаммо-масалаларни ҳам ўрганиб, мутасаддиларга фойдаланилмаётган бино ўрнида спорт майдони ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.