Тантанали тадбирда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари соҳа эгаларини муборакбод этиб, самимий тилакларини билдирдилар.
Маруфжон Усмонов сўнгги йилларда мамлакатимиз ва шаҳримизда тиббиёт соҳасида амалга оширилган улкан ислоҳотлар, давлат ва ҳусусий секторда барпо этилган замонавий тиббиёт муассасалари, келтирилган энг замонавий ускуналар, тиббиёт ҳодимларининг кун сайин юксалиб бораётган профессионал тайёргарлиги хусусида тўхталиб ўтди.
Аҳоли саломатлигини ишончли муҳофаза қилиш борасидаги самарали меҳнати, замонавий даволаш усулларини амалиётга кенг татбиқ этиш, жамиятда соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси учун шаҳримизда фаолият юритиб келаётган бир қатор соҳа вакиллари ва фахрийлар Қўқон шаҳар ҳокимлигининг Ташаккурномалари билан тақдирландилар.