Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ташаббуси билан ташкил этилган марафон ёшлар ўртасида миллий ғурур, ватанпарварлик туйғуларини юксалтириш, асрлар давомида сақланиб келаётган миллий урф-одатлар, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг тарғиб қилиш, ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш каби эзгу мақсадларга хизмат қилди.
Ҳусусан марафон доирасида Қўқон шаҳрида Буюк алломалар музейига ташкил этилган экскурсия ёшларда миллий ғурурни шакллантириш ва юксалтириш, ватанпарварлик туйғусини кучайтириш, мамлакатимиздаги туб янгиланиш жараёнларининг мазмун-моҳиятини кенгроқ тушунтиришга имкон берди.