Dush. May 13th, 2024

Маруфжон Усмонов секторлар раҳбарлари иштирокида Қўқон шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими фаолиятини ўрганди.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 2700 нафар фуқарога хизмат кўрсатилди. 1800 нафар фуқаро ишга жойлаштирилиб, 374 нафар фуқаро касбга ўқитилди. 311 нафар фуқарога субсидия асосида дастгоҳлар берилди, 43 нафар фуқарога ишсизлик нафақаси тўлаб берилди.

Шаҳар ҳокими бўлим фаолиятини янада самарали ташкил этиш, хусусий сектор билан ҳамкорликни кучайтириш, бу борада илғор тажрибаларни ўрганиш, соҳада рақамли технологиялардан кенг фойдаланиш бўйича кўрсатмалар берди.